• Русский
  • O'zbekcha
  • English

Самаркандский
Государственный
Медицинский Институт

Кабул низоми


Интерактивные услуги

С днем рождения!


Самибаев Рустам Матлюбович

Хусанов Эркин Уктамович


18 ИюняАчилова Феруза Ахтамовна
Курбанов Анвар Аъламович
19 ИюняЖамолов Марат Жамолович
Фозилова Дилшода Улугбековна
Иргашев Шохрух Хасанович
20 ИюняРустамов Муродулла Исомиддинович
Шаматов Ислом Якубович
Ачилова Матлюба Мирхамзаевна
23 ИюняМамадиярова Дилфуза Умирзоковна
24 ИюняГарифулина Лиля Маратовна
25 ИюняИсраилова Сохиба Бурибаевна
26 ИюняИсмаилов Азиз Хасанович
27 ИюняТухтаев Жамшед Кодирқул ўғли
Саинаев Фаррух Караматович
Каршибаева Улжан Давировна
28 ИюняСанакулов Абдулатиф Бурхонович
29 ИюняМахмудова Азиза Нугмановна
30 ИюняМадашева Анажон Газхановна
Насретдинова Махзуна Тахсиновна

Год активных инвестиций и социального развития



ОЛИЙ ТАЪЛИМ ҲАҚИДА НИЗОМ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998 йил 30 октябр 305 сонли буйруғи билан тасдиқланган

1. Умумий қоидалар

1.1.Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизидаги олий таълим узлуксиз таълим тизимининг мустақил тури бўлиб «Таълим тўғрисида» ҳамда «Кадр-лар тайѐрлаш Миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекис-тон Республикаси қонунларига мувофиқ амалгаоши-рилади.

1.2.Олий таълим соҳасидаги давлат сиѐсати қуйида-ги тамойилларга асосланади:

—таълим ва тарбиянинг гуманистик, демократик мазмунда эканлиги;

—университет таълимининг устиворлиги;

—ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълимнинг узлуксизлиги вакетма-кетлиги;

—таълим тизимининг дунѐвий мазмунда эканлиги;

—давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиклиги;

—таълим дастурларини танлашга умумий ва таба-қалашган ѐндошув;

—билимдонлик ва истеъдодни рағбатлантириш;

—олий таълим тизимида давлат ва жамоат бошқа-рувини уйғунлаштириш;

—олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш бирлашу-вини таъминлаш.

1.3.Талабаларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш давлат грантлари ва тўлов- контракт воситаси билан абитуриентларнинг билим даражасини тест ва бошқа синов турларига биноан аниқлаш йўли орқали амалга оширилади.

1.4.Олий таълим муассасалари — юридик шахс, улар олий таълим дастурларини амалга оширадилар, амалдаги қонуний тартибда ташкил этиладилар, ўзла-рининг устави ва мазкур Низом асосида фаолият кўрса-тадилар.

Олий таълим муассасаси устави мазкур Низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январь 5-сонли Қарори билан тасдиқданган «Таъ-лиммуассасаси уставини ишлаб чиқиш тартиби»га му-вофиқ тайѐрланади, Олий ва ўрта махсус таълим Ва-зирлиги томонидан тасдиқданади, маҳаллий маъмурий идораларда рўйхатга олинади.

3. Ўқув-тарбиявий жараѐнни ташкил қилиш

3.1.Олий таълим муассасасидаги таълим жараѐни давлат таълим стандартларини амалга оширишни таъ-минлайди.

3.2.Олий таълим муассасаларида ўқув машғулотла-рининг қуйидаги турлари жорий қилинган: маъруза, маслаҳат, семинар, амалий машғулот, лаборатория

иши, назорат иши, коллоквиум, мустақил иш, ама-лиѐт, курс лойиҳаси (иши), малака битирув иши.

Аудитория машғулотларининг барча тури учун 45 (ѐки танаффуссиз жуфт маърузалар учун 40) минутли академик соат жорий қилинган. Машғулотлар ўртаси-даги танаффус 10 минутдан кам эмас.

3.3. Олий таълим муассасаларида ўқув йили, одат-да, икки семестрга бўлинади, улардан ҳар бири тала-балар ўзлаштириши натижаларининг якунланиши би-лан тугалланади. Талабаларнинг фанларни ўзлаштириши «аъло», «яхши», «қониқарли», «қониқарсиз» баҳоларга муқо-бил ^злаштириш кўрсаткичлари орқали аникланади.

Узлаштирувчи талабаларни курсдан курсга ўтказиш факультет деканининг тақдимига биноан олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи орқали амалга оши-рилади. Шартли равишда ўтказишга йўл қўйилмайди.

Олий таълимнинг касбий таълим дастурларини тўла ўзлаштириш таълимни бошқариш бўйича ваколатли дав-лат идораси тасдиқлаган Низомга биноан битирувчиларни мажбурий якуний аттестатлаш билан тугалланади.

3.4.Талабалар амалиѐтлари барча турлари давлат ва нодавлат корхоналар ва ташкилотларда улар билан олий таълим муассасалари ўртасида тузилган шартномаларга биноан, ўқув режалари ва «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиѐти ҳақида намунавий Низом»га мувофиқ ўтка-зилади.

3.5.Олий таълимнинг касбий таълим дастурлари: кундузги, сиртқи, экстернат ва масофавий таълим олиш шаклларида ўзлаштирилиши мумкин.

Бир вақтнинг ўзида тўлов-контракт асосида ўзга шаклда иккинчи тур таълим олишга ҳам йўл қўйила-ди.

Фақат кундузи таълим олиш мумкин бўлган кадр-лар тайѐрлаш йўналишлари (ихтисосликлари)нинг рўйхати Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-си томонидан жорий қилинади.

Экстернат — олий таълимнинг танлаган йўналиши (ихтисослиги) бўйича касбий таълимга мувофиқ фан-ларни мустақил ўзлаштириш ва таълим муассасасида даврий аттестациядан (жорий ва якуний) ўтиш.

Масофавий таълим — олий таълимнинг касбий таъ-лим дастурларини, асосий фаолиятдан ажралмаган ҳолда, таълим муассасасидан узоқда ўзлаштириш. У замонавий ахборот технологиялар ва телетармоклар тех-никаси воситаларидан фойдаланишга асосланади.

Экстернат ва масофавий таълим ҳақида Низом таъ-лимни бошқариш бўйича ваколатли давлат идораси томонидан тасдиқланади.

3.6.Олий таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан ўзаро боғланиши амалдаги қонунларга мувофиқ ўқув-илмий, ўқув-илмий-ишлаб чиқариш мажмуалари, бир-лашмалари, ассоциациялари тузиш йўли билан ҳамда йирик олим ва мутахассисларни ўқув жараѐни ва ил-мий тадқиқотларга жалб қилиш, илмий-тадқиқот ин-ститутлари, корхоналар ва ташкилотларда олий таъ-лиммуассасасининг марказлари, лабораториялари, ка-федралари ва бўлимларини ташкил этиш орқалиамал-га оширилади.

3.7.Олий таълим муассасалари талабалар, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ўқувчилари сафидан олимпиада-лар, конкурслар, тест синовлари ташкил қилиб, ис-теъдодли ѐшларни танлаш ишларини амалга оширади. Уларни давлат таълим стандартларига зид бўлмаган шах-сий ўқув режалари бўйича ўқитишни ташкил этади, ѐшларга ўз табиий қобилиятларини намоѐн қилиш ва ривожлантириш учун зарур бўлган шароитларни яра- тади.

3.8.Фуқаролар тўлов-контракт асосида иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олишга ҳақли.

3.9.Олий таълим муассасаларида ѐшларнинг ахло-қий-маънавий тарбияси ва дунѐқарашинишаклланти-риш, таълимнинг 1уманистик мазмунда бўлиши, бой миллий, маданий-тарихийанъаналар ва урф-одатларга асосланганлиги, умуминсоний қадриятларнинг устувор-лиги,Ўзбекистоннинг мустақиллик тамойилларига са-доқатлилиги руҳида тарбиялаш билан таъминланади.

4. Олий таълим муассасалари талабалари

4.1.Олий таълим муассасаси талабаси ўқиш учун расмий тартибда рўйхатга олинган шахсдир. Талабага расмий нусхадаги талаба гувоҳномаси ва рейтинг даф-тарчаси топширилади.

4.2.Олий таълим муассасаси талабалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

—фан, техника ва маданият ривожининг замона-вий даражасига муносиб билимлар олиш;

—ўқув дастурига мувофиқ кўзда тутилган қўшимча курслар ва ўқиш турини танлаш;

—таълим муассасаси фаолиятининг муҳим масала-ларини муҳокама ва ҳал қилишда қатнашиш, шу жум-ладан жамоат ташкилотлари орқали ҳам;

—таълим муассасаси Низомида жорий қилинган тартибда кутубхона, ахборот фонди, ўқув, илмий, тиб-бий ва бошқа бўлинмалар хизматларидан текин фой-даланиш;

—илмий-тадқиқот ишлари, анжуманлар, симпозиумларда иштирок этиш;

—ўз илмий ишларини чоп қилдириш, шу жумладан таълим муассасалари нашрларига тақцим этиш;

—олий таълим муассасаси маъмурияти қарорлари устидан шикоят қилиш;

— Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилан-ган тартибда ҳарбий мутахассислик бўйича таълим олиш.

Талабаларни уқув вакти ҳисобига ўқув жараѐни .фд=. лан Ьоишк, бўлмаган бошқа ишларга жалбэтиш, Узбе-кистон геспубликаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари-"' да кўзда тутилган ҳолларданбошқаҳолларда ман эти-лади

4.3.Талабалар билим эгаллаши, кўрсатилган муд-датларда ўқув режалари ва таълим стандартлари кўзда тутган топшириқларнинг ҳамма турларини бажариши, Низомга, таълим муассасаси ички тартиби ва жамоа ҳаѐти қоидаларига риоя қилишлари шарт.

Кундузги шакддаги ўқийдиган талабалар Ўзбекис-тон Республикаси Қонунига биноан ҳарбий хизматга чақирилиш муддати ўқув йиллари ҳисобига кечикти-рилади.

4.4.Давлат грантлари асосида кундузги шаклда ўқий-диган талабалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жорий қилган тартиб ва миқдорда стипен-диялар билан таъминланади. Талабалар тегишли қоидаларга мувофиқ номдор, ҳамда уларни ўқишга йўллаган юридик ва жисмоний шахслар белгилаган стипендияларни олишга ҳақли.

Тўлов-контракт асосида таълим олаѐтган талабалар-нинг моддий таъминоти ўқитишнинг тўлов- контракт тизими ҳақидаги тегишли Низом асосида амалга оши-рилади.

4.5.Тиббий сабаблар ва айдим истисно ҳолларда талабага академик таътил берилади.

V

4.6.Узрли сабаблар бўйича ўқув дастури талаблари-ни бажара олмаган талабаларга янги ўқув йили бош-лангунга қадар академик қарзларни узиш имконияти^ берилади. Кўрсатилган муддатлар ичида давлат таълим стан-дартларига биноан белгиланган касбий таълим дастур-лари ҳажмини ўзлаштирмаганлар таълим муассасаси талабалари сафйдан чиқарилади.

4.7.Талабаларни ўқишга қайтадан тиклаш ва талаба-лар сафидан чиқариш таълимни бошқариш бўйича ва-колатли давлат идораси жорий қилган тартибга муво-фиқ амалга оширилади.

4.8.Талабалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жорий қилган тартибда бошқа таълим му-ассасасига ўтиш ҳуқуқига эга. Бир таълим муассасаси-дан бошқасига ўтишда олий таълимнинг шу поғонаси-да биринчи марта ўқиѐтгани каби барча ҳуқуқларисақ-ланиб қолади. Талабаларни аккредитатланмаган таълим муассасасидан аккредитатланганига ўтказишга йўл қўйилмайди.

4.9.Тураржойга муҳтож талабалар ѐтоқхонада сани-тария меъѐрлари ва қоидаларига мувофиқ жой билан таъминланади.

Тураржойга муҳтож талабалар мавжудлигида ѐтоқ-хонанинг тураржойларидан бошқа мақсадларда (ижа-рага бериш ва бошқа битимлар) фойдаланишга йўл қўйилмайди.

4.10.Кундузи ўқийдиган талабаларга ўқишдан бўш вақтларидамехнат^т^гагугно^^и^а^осида таълим^муас-сасасини ўзида ѐки ундан ташқари жойларда ишлашга рухсат берилади.

Талабаларнинг бошқа ҳуқуқлари қонунлар ва (ѐки) олий таълим муассасаси Устави томонидан жорий қили-ниши мумкин.

4.11.Талаба ушбу Низом ѐки таълим муассасаси ички тартиб қоидалари кўзда тутган мажбуриятларни бузганда унга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин: танбеҳ, жиддий тан-беҳ, таълим муассасаси талабалари _сафидан_чиқа-риш.

Интизомий жазо чоралари ножўя иш қилингани аниқлангач бир ойлян кечикмасдан ва у

қилинганига олти ой ўтмасдан қўлланилади. Бунд>а_тал^ба_лшсал--ва, таътилда бўлган вақт ҳисобга олинмайди. Талабани ш-сал, жорий таътил, академик таътил, ҳомиладорлик,

/

бола тарбияси таътиллари пайтида талабалар сафидан чиқаришга йўл куйилмайди.

4.12.Сиртдан ўқиѐтган талабаларга уларнинг иш жой-ларида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 248-257 бобларида кўрсатилган имтиѐзлар берилади.

4.13.Кундузи ўқийдиган талабалар учун ўқув йили ичида камида икки марта, умумий муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаган таътиллар жорий қилинади