• Русский
  • O'zbekcha
  • English

Самаркандский
Государственный
Медицинский Институт

Интерактивные услуги

С днем рождения!


Фозилова Дилшода УлугбековнаИргашев Шохрух ХасановичЖамолов Марат Жамолович

20 ИюняРустамов Муродулла Исомиддинович
Шаматов Ислом Якубович
Ачилова Матлюба Мирхамзаевна
23 ИюняМамадиярова Дилфуза Умирзоковна
24 ИюняГарифулина Лиля Маратовна
25 ИюняИсраилова Сохиба Бурибаевна
26 ИюняИсмаилов Азиз Хасанович
27 ИюняТухтаев Жамшед Кодирқул ўғли
Саинаев Фаррух Караматович
Каршибаева Улжан Давировна
28 ИюняСанакулов Абдулатиф Бурхонович
29 ИюняМахмудова Азиза Нугмановна
30 ИюняИндиаминов Саид
Мадашева Анажон Газхановна
Насретдинова Махзуна Тахсиновна

Год поддержки активного предпринимательства, инновационных идей и технологий



Отдел контроля качества образования

 

КОНТАКТНАЯ ИНФОРМАЦИЯ:

Расположен на 1 этаже главного корпуса Самаркандского медицинского института

Адрес: 104100, г. Самарканд, ул. А.Тимура 18

Телефон: 03662 33 81 08

E-mail: sammi-xirurgiya@yandex.com 

 

Начальник отдела –доцент Курбаниязов Зафар Бабажанович

Телефон: +998901923010

E-mail: dr_zafar@list.ru

 


 


 

 

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

СамМИ ректори

________проф. А.М. Шамсиев

_15_”____январь_______2018 й.

 

 

 

 

 

 

 

 

САМАРҚАНД ДАВЛАТ МЕДИЦИНА ИНСТИТУТИ ТАРКИБИДАГИ

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЛИМИ ТЎҒРИСИДАГИ

 

 

НИЗОМ


Самарқанд Давлат медицина институти таркибидаги

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими тўғрисидаги

НИЗОМ

 

Самарқанд Давлат медицина институти таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 515-сон қарорининг 14-бандига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, бевосита Самарқанд Давлат медицина институти таркибига киради.

 

I.    УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1. Мазкур Низом Самарқанд Давлат медицина институти таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими мақоми, асосий мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Самарқанд Давлат медицина институти таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими (кейинги ўринларда матнда – Бўлим деб юритилади) Самарқанд Давлат медицина институтининг (кейинги ўринларда матнда – СамМИ деб юритилади) тузилмасига киради.

3. Бўлим низоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг намунавий Низоми асосида ишлаб чиқилган ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда матнда – Давлат инспекцияси деб юритилади) билан келишилган ҳолда СамМИ ректорининг буйруғи билан тасдиқланган.

Белгиланган тартибда тасдиқланган СамМИ бўлимининг Низоми бўлим ходимлари томонидан ўзига юклатилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

4. Бўлимнинг асосий мақсади СамМИ студентлари билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш, СамМИ ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва унинг натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш чораларини кўришдан иборат.

5. Бўлим бошлиғи ва унинг ходимлари Давлат инспекцияси бошлиғи тавсиясига кўра СамМИ ректори буйруғи билан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

6. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Давлат инспекцияси ҳамда СамМИ ректорининг буйруқлари ва қонуний кўрсатмаларига, шунингдек бўлим тўғрисидаги Низомга мувофиқ олиб боради.

Бўлим амалга оширилган ишлар, муаммолар ва камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда СамМИ ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этади.

 

II. БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

 

7. Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг давлат таълим стандартлари (ДТС), малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш;

СамМИда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;

СамМИ студентлари билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш;

таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;

кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш;

СамМИ ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни СамМИ ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;

аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда СамМИда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши устидан назорат ўрнатиш;

таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш;

таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини  таҳлил қилиш;

СамМИнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланаган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича СамМИ раҳбариятига таклифлар киритиш;

СамМИ профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни СамМИ ректорига маълум қилиш;

СамМИнинг ўқув жараёни, илмий-тадқиқот ва илмий-услубий ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш;

таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

СамМИда студентлар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш;

Давлат инспекциясининг топшириғига биноан СамМИ рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;

студентлар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини  баҳолаш;

СамМИдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда студент, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш;

бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва СамМИ ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганиш ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш;

СамМИ рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;

СамМИ тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ва тренингларни ўтказиш;

СамМИда жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;

ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш;

СамМИ Кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда бўлим томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш;

таълим сифати ҳолатини ўрганиш натижаларига асосланиб тегишли таклифларни СамМИ раҳбариятига тақдим этиш.

8. Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

СамМИда таълим сифатини ДТС ва малака талабларига мувофиқлигини таъминлаш, ўқув жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида тизимли назоратни ташкил этиш бўйича фаолиятни ва чора-тадбирларни амалга оширади;

асосий фаолиятини белгиланган мезонлар асосида таълим сифатини аниқлаш, уни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш йўналишларини белгилаб беришга ва бу жараённи мувофиқлаштиришга қаратади;

таълим йўналиши ва мутахассисликларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланганлигини ўрганади;

студентларнинг дарслик ва ўқув қўлланмалари (шу жумладан, электрон дарслик ва қўлланмалар) билан таъминланганлик даражасини ва замонавий талабларга мослигини таълим йўналишлари ва мутахассисликлар ҳамда тиллар кесимида таҳлил қилади;

СамМИ профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилади ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганади ва хулосаларни СамМИ ректорига маълум қилади;

ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганади ва уларни такомиллаштириш бўйича тегишли таклифларни беради;

илмий-тадқиқот ишларининг истеъмолчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда олиб борилаётганлигини, СамМИ профессор-ўқитувчилари ва студентларининг илмий-тадқиқот ишларидаги (фундаментал, амалий, инновацион ва ҳ.к. тадқиқотлар кесимида) иштирокини, илмий ишларнинг ишлаб чиқаришга татбиғини молиялаштириш манбалари ҳолатлари бўйича ўрганади;

СамМИ таркибий тузилмаларининг замонавий моддий-техник таъминоти, ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютерлар билан таъминланганиги ва улардан самарали фойдаланилиш даражасини таҳлил қилади;

таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграциясини, СамМИнинг кадрлар тайёрлаш ва ҳамкорликда илмий технологик ечимлар яратишда ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражасини (самарали ёки самарасизлигини) ўрганади;

ўз соҳаси бўйича илғор технологияларнинг ривожланишига қараб таълим жараёнларини амалга ошириш учун педагог кадрларнинг бевосита ишлаб чиқаришда малакаси оширилишини (мунтазам ёки мунтазам эмаслиги) ҳамда таълим йўналишлари бўйича истеъмолчилар бозорининг ўрганилганлигини (маркетинг хизмати асосида) таҳлил қилади;

таълим жараёнига илмий-тадқиқот институтлари, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлари ҳамда хорижий давлатлар малакали мутахассисларининг жалб этилишини таҳлил қилади;

студентлар бажараётган магистрлик диссертацияси мавзуларининг долзарблиги, сифати ва уларни ишлаб чиқаришга қай даражада жорий қилинганлигини ўрганади;

СамМИнинг таянч докторантура, докторантура ва мустақил тадқиқотчи институти орқали олий малакали кадрлар тайёрлаш фаолиятини таҳлил қилади;

СамМИнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари билан ҳамкорлик фаолиятини таҳлил қилади;

СамМИда маънавий-маърифий ишлар режаси, мазмуни ва унинг бажарилишини (баённомалар асосида), профессор-ўқитувчиларнинг тарбиявий ишларга жалб этилганлигини, таълим муассасасидаги маънавий-ижтимоий муҳитни, педагог ходимларнинг ахлоқий сифатларини (сўровнома асосида) ўрганади;

СамМИ ахборот-ресурс маркази фондининг зарур адабиётлар билан таъминланганлигини, улардан фойдаланаётган профессор-ўқитувчилар ва студентлар салмоғини аниқлайди;

битирувчиларнинг таълимни кейинги босқичига ўқишга кириши ёки ишга жойлашишларини таҳлил қилади;

ота-оналар ва иш берувчилар ҳамда бошқа манфаатдор шахсларнинг ҳомийлик кенгаши фаолиятидаги ва таълим жараёнидаги иштирокини таҳлил этади;

профессор-ўқитувчилар рейтингини аниқлаш бўйича таклифлар киритади;

студентларнинг мустақил таълим самарадорлигини даврий равишда мониторинг қилади;

СамМИ раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва студентлар томонидан хорижий тилларни ўрганишнинг самарадорлиги бўйича мониторинг юритади;

студентлар билимини баҳолаш бўйича назорат натижаларини танлама таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини ва шаффофлигини ўрганади ва таклифлар тайёрлайди;

якуний давлат аттестацияларини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилган ҳолда ўтказилганлигини ва унинг натижаларини таҳлил қилади;

СамМИнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказади, таҳлилий маълумотларни тайёрлайди, уларни Давлат инспекцияси бошлиғи ҳамда СамМИ ректорига ўрнатилган тартибда тақдим қилади;

СамМИда кадрлар тайёрлаш сифати ва студентлар билим даражасини ошириш мақсадида доимий равишда студент, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказади;

СамМИ фаолиятини халқаро таълим сифатини аниқлаш индикаторлари билан таққослаш асосида унинг жаҳон рейтингида муносиб ўрин эгаллаши учун тегишли таркибий тузилмалар билан чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

СамМИда халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлигини, хорижий мамлакатлар билан шартнома асосида студент, таянч докторант, докторант, илмий ходимлар алмашинувини, фан соҳасида халқаро илмий тадбирларнинг ташкил этилишини (семинар, анжуман, симпозиум ва ҳ.к.), чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларини, хорижий инвестицияларнинг жалб қилинишини таҳлил қилади ва бу соҳани ривожланишига таклифлар беради ва амалий ёрдам кўрсатади;

бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва СамМИ ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганади ва уларни таълим жараёнига татбиқ этади;

Давлат инспекцияси томонидан амалга ошириладиган СамМИ рейтингини аниқлаш ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда ҳамда бошқа топшириқ ва  вазифаларни бажаришда иштирок  этади;

СамМИ рейтингини халқаро даражага кўтариш учун тажрибали профессор-ўқитувчилар ва ёш мутахассисларни чет эл тажрибасини ўрганиш мақсадида хизмат сафарига юбориш ва уларнинг натижасини таълим жараёнига тадбиқ этишда СамМИ раҳбарияти билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади;

республикада ва хорижий давлатлардаги таълим сифатини назорат қилишга оид янгиликларни доимий ўрганиб боради ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;

СамМИда таълим сифатини ошириш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижалари асосидаги таклифларни олий таълим раҳбариятига тақдим этади.

III. БЎЛИМНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

9. Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Бўлим зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун СамМИ таркибий тузилмаларидан зарур маълумотлар ва материалларни олиш;

СамМИ ва унинг таркибий тузилмаларида студентлар, тингловчилар ва ўқувчиларни ўқитиш сифатини, таълимнинг тегишли турлари бўйича ишчи ўқув режалари ва фанларнинг ишчи дастурларини ДТСларига, давлат талабларига, малака талабларига ва ўқув режа ҳамда фанларнинг намунавий дастурларига мувофиқлигини белгиланган тартибда ўрганиш;

СамМИда аттестация жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва унинг ўз вақтида бажарилишини назоратга олиш;

СамМИда таълим сифатига оид қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа қарорларнинг етарли даражада ижроси таъминланмаганлиги аниқланганда, масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўриш учун раҳбариятга таклифлар киритиш;

СамМИда ижтимоий муҳитни, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда студент, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказилишини ташкил қилиш;

таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати муаммолари бўйича халқаро конференциялар, анжуманлар, симпозиумлар, семинар ва ўқувларда иштирок этиш;

белгиланган тартибда СамМИ Кенгашига сайлаш ва сайланиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

10. Бўлим қуйидаги мажбуриятларга эга:

хизмат вазифаларини виждонан бажаради ва ўз шаънига доғ туширмайди;

Давлат инспекциясига тақдим қилинаётган маълумотларнинг ҳаққонийлигига ҳамда СамМИнинг ишчи ўқув режалари ва фанларнинг ишчи дастурларини тайёрлаш сифати, битирувчиларнинг якуний аттестация ва рейтинг баҳолари холислигини белгиланган тартибда назоратини ташкил этишга жавоб беради.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ижро интизомига, ўқув ва меҳнат интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидалар, СамМИнинг Низоми, Ички тартиб ҳамда Одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этади.

 

IV. БЎЛИМ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

12. Бўлим СамМИ таркибида унинг белгиланган штатлари доирасида СамМИ ректори буйруғига мувофиқ ташкил этилади.

Бўлим юридик шахс мақомига эга эмас.

13. Бўлим 3 нафар ходим: бўлим бошлиғи ва икки нафар бош мутахассисдан иборат.

14. Бўлим бошлиғи ва бош мутахассис лавозимларига номзодлар СамМИ ректори буйруғи билан Давлат инспекцияси бошлиғи тавсиясига асосан тайинланади ва Давлат инспекцияси бошлиғи рухсати билан лавозимларидан озод этилади.

15. Бўлим ходимларининг ойлик иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон,40-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 852-модда) мувофиқ белгиланади ва СамМИ томонидан тўланади. Бўлим ходимларига СамМИ ходимлари лавозимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.

16. Бўлим фаолиятига раҳбарлик қилиш бўлим бошлиғи томонидан амалга оширилади.

Бўлим бошлиғининг лавозими, декан лавозимига тенглаштирилади.

Бўлим бошлиғи бўлмаган (таътил, бетоблик, хизмат сафари) даврда унинг вазифасини бажариш бош мутахассиснинг бирига юклатилади.

17. Бўлим ўз фаолиятини юритишда Давлат инспекциясига ва СамМИ ректорига бўйсунади.

18. Бўлимга таълим сифатини назорат қилиш соҳасида амалий-методик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар, шунингдек, илмий-педагогик стажга эга бўлган шахслар таркибидан малакавий талабларга мувофиқ белгиланган тартибда ишга қабул қилинади.

 

V. БЎЛИМ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ВА ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ

19. Бўлим бошлиғи лавозимига қўйидаги малака талаблари қўйилади:

олий маълумотли, илмий даражага ёки таълим соҳасида муайян тажрибага (назарий, ташкилотчилик ва бошқарув қобилияти жиҳатидан) эга бўлиши;

таълим соҳасига оид қонун ва қонуности ҳужжатларини, асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши ва уларни амалда қўллай олиши;

таълим муассасаларидаги педагогик ва таълим-тарбия жараёнини билиши, таълим сифатини баҳолаш компонентларидан хабардор бўлиши;

СамМИнинг таркибий бўлинмалари фаолияти хусусиятларини билиши;

таълим жараёнида замонавий педагогик усулларни қўллаш ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга оид билимлардан хабардор бўлиши;

 ўқув, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий йўналишдаги ишларнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ тушуниши, янги авлод ўқув адабиётларини тайёрлаш ва уларга ОЎМТВнинг грифини олиш тартибини билиши;

СамМИ профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини билиши;

ўзбек, рус тилларини ва хорижий тиллардан бирини мукаммал билиши (штат бирлигини шакллантиришда ходимнинг хорижда малака оширганлигини инобатга олиш мақсадга мувофиқ);

иш фаолиятида замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни лозим даражада билиши.

20. Бўлим бошлиғининг асосий функционал вазифаларига қуйидагилар киради:

бўлим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва фармойишлари ҳамда таълимга оид бошқа амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Давлат инспекцияси бошлиғи ва СамМИ ректори бўйруқ ва кўрсатмалари асосида ташкил этиш;

бўлимнинг жорий ва истиқбол иш режаларини ишлаб чиқиш;

таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ДТС, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари билан таъминланганлигини таҳлил этиш ва уларни экспертиза қилиш;

СамМИда таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш;

СамМИ студентлари билимларининг ДТСга мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш;

таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш;

кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш;

СамМИни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, натижалари бўйича таълим сифатига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, маълумотларни СамМИ ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш;

таълим сифатини ошириш мақсадида профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини  таҳлил қилиш;

таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таркибий тузилмаларга таклифлар бериш;

СамМИнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички мониторингни ўтказиш, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш, аниқланаган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича СамМИ раҳбариятига таклифлар киритиш;

СамМИ профессор-ўқитувчилари таянч маълумотларининг тегишли дарс берадиган фан(лар)ига мослигини таҳлил қилиш ёки уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлигини ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга эканлигини ўрганиш ва хулосаларни СамМИ ректорига маълум қилиш;

таълим жараёни моддий-техник базаси ҳолатини таҳлил қилиш, уни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш;

СамМИда студентлар амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш;

Давлат инспекциясининг топшириғига биноан СамМИ рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш;

аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда СамМИда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф этилиши устидан назорат ўрнатиш;

бўлим ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ёки халқаро лойиҳалар ва СамМИ ҳисобидан ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли ўқув ва илмий марказлари тажрибасини ўрганиш ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш;

СамМИ рейтингини халқаро даражага кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни олий таълим муассасаси раҳбарияти билан биргаликда ишлаб чиқиш ва уни ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;

СамМИ тегишли таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда таълим сифатини оширишга қаратилган ўқув семинарлар ва тренинглар ўтказиш;

ўқув жараёни билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион ҳамкорлик, инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларнинг амалий татбиғи масалалари мониторингини юритиш;

СамМИ Кенгашида, давра суҳбатлари ва анжуманларда бўлим томонидан таълим сифатини оширишга оид амалга оширилган ўрганиш ва мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар бериб бориш;

бўлим ходимларининг лавозим вазифалари бўйича топшириқларни бажариш натижаларига кўра уларни рағбатлантириш ёки интизомий чора кўриш ҳақида Давлат инспекциясига ва СамМИ раҳбариятга ўрнатилган тартибда таклиф ва тавсиялар киритиш;

таълим сифатини назорат қилиш соҳасида бўлимга юклатилган бошқа вазифаларни бажариш.

21. Бўлим мутахассиси лавозимига қўйидаги малака талаблари қўйилади:

олий маълумотли, таълим соҳасида муайян тажрибага (назарий, ташкилотчилик жиҳатидан) эга бўлиши;

таълим соҳасига оид қонун ва қонуности ҳужжатларини, асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши ва уларни амалда қўллай олиши;

педагогик ва таълим-тарбия жараёнини билиши, таълим сифатини баҳолаш компонентларидан хабардор бўлиши;

таълим жараёнида замонавий педагогик усулларни қўллаш ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишга оид билимлардан хабардор бўлиши;

 ўқув, илмий–тадқиқот ва маънавий-маърифий йўналишдаги ишларнинг мазмун-моҳиятини тушуниши, янги авлод ўқув адабиётларини тайёрлашга қўйилган талабларни билиши;

ўзбек тилини мукаммал, рус ва хорижий тиллардан бирини етарли даражада билиши (штат бирлигини шакллантиришда ходимнинг хорижда малака оширганлигини инобатга олиш мақсадга мувофиқ);

иш жараёнида замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни лозим даражада билиши.

22. Бўлим мутахассисининг асосий функционал вазифаларига қуйидагилар киради:

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва фармойишлари ҳамда таълимга оид бошқа амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Давлат инспекцияси бошлиғи ва СамМИ ректори бўйруқ ва кўрсатмалари ҳамда бўлим бошлиғининг топшириқлари асосида ташкил этиш;

бўлимда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан иш юритиш ва ижро назоратини таъминлаш;

СамМИнинг ўқув, илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ишлар режаларининг бажарилишини мониторинг қилиш;

СамМИнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакасини, шунингдек  олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларида сифат даражасини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган ички аттестация жараёнида иштирок этиш ва ҳисобот тайёрлаш;

студентлар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини  баҳолаш;

СамМИдаги ижтимоий муҳит, кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ўрганиш мақсадида доимий равишда студент, ота-она, профессор-ўқитувчи ва кадрлар истеъмолчилари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказишни ташкил этиш ва уларнинг натижалари бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлаш;

жамоатчи экспертлар базасини шакллантириш ва улар билан қўйилган вазифалар доирасида семинар машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб бориш;

аттестация, таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда СамМИда аниқланган камчилик ва нуқсонларнинг ўз вақтида бартараф этилишини таъминлаш чораларини кўриш;

бўлим фаолиятига оид меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

республикада ва хорижий давлатлардаги таълим сифатини назорат қилишга оид янгиликларни доимий ўрганиб бориш ва уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

Давлат инспекциясининг топшириғига биноан бўлим бошлиғи рухсати билан СамМИ рейтингини аниқлашга ва баҳолашга оид маълумотларни тўплашда, ўтказиладиган аттестация ва таълим сифатини ўрганиш билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш.

 

VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

19. Бўлим ходимлари ўз зиммасига юклатилган ва функционал вазифалари доирасида Давлат инспекциясига тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавоб беради.

20. Бўлим фаолиятига оид низолар, ўзаро мунозаралар олиб бориш орқали ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

21. Ушбу Низом СамМИ ректорининг 2018 йил “_15___” январдаги _62-У_-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

22. Мазкур намунавий Низомни бекор қилиш ёки унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланган тартибда Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.


 

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

СамМИ ректори

____________проф. А.М. Шамсиев

______________________2018 й.

 

 

 

 

 

 

 

“Самарқанд Давлат медицина институти таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлими”нинг

2018 йил I чорак (январь-март) учун

ИШ РЕЖАСИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

“Самарқанд Давлат медицина институти таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлими”нинг

2018 йил I чорак (январь-март) учун

ИШ РЕЖАСИ

Амалга ошириладиган ишлар мазмуни

Ижро механизми

Бажарилиш муддати

Ижрочи масъуллар

1.

Самарқанд Давлат медицина институти (СамМИ) таркибидаги таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилганлигини эълон қилиш ва СамМИ таркибий тузилмаси таркибига киритиш.

Бўлим Низоми, бўлим ходимларининг лавозим йўриқномалари, иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Бўлим Низоми, бўлим ходимларининг лавозим йўриқномалари, иш режаси намунавий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқиш, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда СамМИ Кенгашида тасдиқлаш.

2018 йил 15 январь

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов

2.

СамМИ веб - сайтида бўлимнинг махсус саҳифасини  очиш. Унда бўлимнинг асосий мақсадини ёритиб бериш. СамМИда студентлар, профессор-ўқитувчилар, ходимлар, кадрлар истемолчиларининг таълим  жараёни сифатини оширишга қаратилган фикр ва таклифларини ўрганиб бориш мақсадида махсус “Таълим сифати” рукнини юритиш. Билдирилган фикр-мулоҳазалар таҳлилини олиб бориш ва тегишли таклифларни ўрнатилган тартибда СамМИ раҳбариятига (Кенгашга) киритиш

СамМИ веб - сайтида белгиланган тартибда саҳифа очиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш.

Билдирилган фикр-мулоҳазаларни доимий ўрганиб бориш ва тегишли таклифлар ўрнатилган тартибда институт раҳбариятига (СамМИ Кенгашига) киритиш.

2018 йил 15 январь, (доимий)

Бош мутахассис К.Э. Рахманов

АТМ бошлиғи

Ш. Туракулов

3.

Бўлим фаолияти учун зарур бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар номенклатурасини шакллантириш, уларнинг мазмунини ўрганиш ва бўлимда иш юритилишини ташкил этиш

Бўлим фаолиятига тегишли меъёрий -ҳуқуқий ҳужжатларни (ТСНҚ Давлат инспекцияси тақдим этган рўйхат бўйича) ўрганиш ва электрон база яратиш, улар асосида иш юритилишини ташкил этиш

2018 йил 5 январь

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари,

СамМИнинг тегишли мутасаддилари

4.

Тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда СамМИ факультетлари, кафедралари ва тегишли бўлимларнинг иш режаларини таҳлилий ўрганиш ва уларнинг мазмунидан келиб чиқиб, таълим сифатини оширишга қаратилган масалаларни киритиш бўйича таклифлар бериш, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ва тасдиқланган иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш

СамМИ ва унинг таркибий тузилмалари иш режалари ўрганиш (ТСНҚ Давлат инспекцияси тақдим этган саволнома асосида). Ўрганиш натижалари асосида тегишли таркибий тузилмаларнинг иш режаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Бўлим томонидан иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш.

2018 йил январь,

(доимий)

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари,

тегишли таркибий тузилма раҳбарлари

5

Олий таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан ўтказишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ички экспертларни жалб қилган ҳолда чуқур ўрганиш. Бугунги кун талаблардан келиб чиққан ҳолда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда Давлат инспекциясига тақдим этиш

Олий таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан ўтказишга оид амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни чуқур ўрганиш. Уларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда Давлат инспекциясига тақдим этиш.

2018 йил 20 январь

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари

6

СамМИда ўқув жараёнининг ДТС, малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари, ишчи ўқув режалари ва ишчи фан дастурлари билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш. Уларни кадрлар истеъмолчилари фикрларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқариш билан таълим интеграцияси нуқтаи назардан янада такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва СамМИ ректорига (Кенгашга) тақдим этиш 

Мазкур ҳужжатларнинг ўқув бўлими, деканат, кафедралар кесимида мавжудлигини ўрганиш. Ҳужжатлар асосида таълим жараёнининг ташкил қилинганлиги, уларнинг ўзаро мантиқий мослиги, фан дастурларида фаннинг мақсад ва вазифаларини аниқ ёритилганлиги, машғулотлар жараёнида қўлланилаётган педагогик технологиялар, методлар ва усулларнинг мавзуларга ҳамда студентларнинг эҳтиёжларига мослигини таҳлил қилиш, уларнинг машғулотлар жараёнида қўлланилаётганлигини баҳош, камчилик ва муаммоларни аниқлаш.

Аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг ижросини назоратга олиш.

2018 йил 15 март

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари,

ўқув бўлими бошлиғи

Н.А. Ярмухамедова

7

Профессор - ўқитувчилар шахсий иш режаларининг ярим ўқув йили якунлари бўйича бажарилишини ўрганиш. Бунда ўқув юкламаларининг “Вақт меъёрлари” асосида тўғри тақсимланганлигига эътиборни қаратиш.

Амалдаги “Вақт меъёрлари” ҳужжатини тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда таҳлилий ўрганиб, уни педагог-ўқитувчилар меҳнатини моддий рағбатлантириш нуқтаи назардан қайта кўриб чиқиш ва ажратиладиган юкламалар ҳажмини оптималлаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш, уларни ўрнатилган тартибда Давлат инспекциясига тақдим этиш

Профессор-ўқитувчилар шахсий иш режаларининг ярим ўқув йили якунлари бўйича бажарилиш ҳолатини таҳлилий ўрганиш, натижалари бўйича СамМИ ректорига  маълумот тақдим этиш (ТСНҚ Давлат инспекцияси тақдим этган илова-жадвал асосида).

Амалдаги “Вақт меъёрлари” ҳужжатини тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрганиш, таклифлар тайёрлаш, ўрнатилган тартибда Давлат инспекциясига тақдим этиш

2018 йил 20 февраль

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари,

факултетлар деканлари, кафедра мудирлари

8

СамМИ моддий-техник базасини ўрганиш (кафедралар кесимида). Бу жараёнда кафедралар томонидан амалга оширилаётган грантлар, шартномалар асосида моддий-техник базани яхшилашга  қўшган ҳиссасининг улушига эътиборни қаратиш. Тегишли таклифларни тайёрлаш, уларни СамМИ ректорига (Кенгашга) тақдим этиш 

Ҳар бир кафедра кесимида таълим жараёни моддий-техник базасининг ҳолатини (амалий кўникмаларни ўзлаштириш учун мўлжалланган симуляцион-тренинг ўқув хоналари ва улардаги жиҳозларнинг мавжудлигини, замонавийлигини, яроқлилик муддатини, зарур моддий ашёлар билан таъминланганлигини ва ҳ.к.) таҳлил қилиш, тегишли таклифлар бериш (ТСНҚ Давлат инспекцияси тақдим этган илова-жадвал асосида)

2018 йил 30 март

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари,

иқтисодиёт ва молиялаштириш ишлари бўйича проректор

И. Абруев, кафедра мудирлари

9

СамМИ таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг фанлар бўйича ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасини АРМ ва кафедралар (фанлар) кесимида ўрганиш

СамМИ таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режасидаги фанларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолатини (жумладан тиллар кесимида), АРМ фондида мавжудлигини ўрганиш.

Мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида СамМИда янги авлод ўқув адабиётларини босқичма-босқич тайёрлаш бўйича режа ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, унинг ижросини назоратга олинади (ТСНҚ Давлат инспекцияси тақдим этган илова-жадвал асосида)

2018 йил 30 март

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари,

ўқув ишлари бўйича проректор Б.А. Юлдашев, АРМ директори

Д. Мансурова

10

Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ўрганиш

Ҳар бир профессор-ўқитувчиниг илмий салоҳияти таҳлилий ўрганиш, СамМИ бўйича маълумотлар базасини тайёрлаш, тегишли таклифлар тайёрлаб СамМИ ректорига тақдим этиш (ТСНҚ Давлат инспекцияси тақдим этган илова-жадвал асосида)

2018 йил 20 февраль

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари,

илмий ишлари бўйича проректор Ш.А. Юсупов

11

Профессор – ўқитувчилар томонидан дарс машғулотларининг ўтказилиш ҳолатини таҳлилий ўрганиш

Тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ва бўлим мудири томонидан ишлаб чиқиш, СамМИ ректори тасдиқлаган режа асосида профессор-ўқитувчилар дарс машғулотларининг ўтказилиш ҳолатини ўрганиш, уларнинг сифати ва самарасига эътибор қаратиш. Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрлаб, СамМИ ректорига (Кенгашга) тақдим этиш.

2018 йил март, баҳорги семестр давомида

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари,

ўқув ишлари бўйича проректор Б.А. Юлдашев, тажрибали мутахассислар

12

СамМИда (кафедраларда) электрон ўқитиш тизими moodle.sammi.uz платформасида студентларининг ўқув фаолиятининг доимий мониторингини юритиш.

СамМИда студентлар электрон ўқитиш тизими moodle.sammi.uz фаолиятига оид шароитлар (компьютерлар билан таъминланганлиги, улардан фойдаланиш учун имкониятларнинг яратилганлиги, АТМдаги шароитлар, унинг иш тартиби, компьютер техникалари ва уларнинг интернетга уланганлиги, ишлаш тезлиги, Wi-Fi зоналарининг мавжудлиги, ТТЖларда компьютер ўқув хоналарининг иш фаолияти ва б.) нинг яратилганлик ҳолатларини ўрганиш. Тегишли таклифлар тайёрлаб, уларни СамМИ ректорига (Кенгашга) тақдим этиш. Белгиланган чора-тадбирлар ижросини назоратга олиш.

2018 йил 15 феврал

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари, АТМ бошлиғи

Ш. Туракулов

13

Кузги семестр якуни бўйича студентлар билимини баҳолаш жараёнини таҳлил қилиш асосида рейтинг балларининг холислигини, шаффофлигини ва сифат даражасини  баҳолаш

Студентларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари семестр якуни бўйича (танлаш асосида) солиштирма жадваллар, сифат ва миқдорий кўрсаткичлар асосида таҳлил қилиш, таклифларни тайёрлаб СамМИ ректорига (Кенгашга) тақдим этиш.

2018 йил 20 феврал

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари,

ўқув ишлари бўйича проректор Б.А. Юлдашев

14

Охирги 3 йилда магистрлик диссертациялари мавзуларининг ишлаб чиқаришдаги (кадрлар истеъмолчилари) долзарб муаммолардан келиб чиқиб шакллантирилганлигини ҳамда улардаги такрорланишларнинг мавжудлигини ўрганиш

Магистрлик диссертация мавзулари ишлаб чиқаришдаги (кадрлар истеъмолчилари) долзарб муаммолардан келиб чиқиб шакллантирилганлиги ҳамда мавзулардаги такрорланишларнинг мавжудлиги нуқтаи назардан ўрганиш. Ўрганиш натижалари бўйича таклифлар тайёрлаб СамМИ ректорига (Кенгашга) тақдим этиш. Белгиланган чора-тадбирлар ижросини назоратга олиш.

2018 йил 20 феврал, баҳорги семестр давомида

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари, магистратура бўлимининг бошлиғи

15

Кадрлар истеъмолчиларининг фан дастурлари ва битирувчилар малакаси  бўйича фикр - мулоҳазаларини ўрганиш

Кадрлар истеъмолчиларининг  фикр-мулоҳазаларини ўрганиш (асосий иш берувчилар кесимида, сўровномалар шаклида)

2018 йил 15 март

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари, маркетинг бўлими бошлиғи Х. Рахимова

16

СамМИда чет тилини ўрганиш бўйича қўшимча курсларнинг ташкил этилганлиги, уларнинг самарасини ўрганиш

Профессор-ўқитувчилар ва студентларнинг чет тили(лари)ни ўрганишлари учун қўшимча курсларнинг ташкил этилганлигини ўрганиш. Ўрганиш натижалари бўйича таклифларни тайёрлаш ва СамМИ ректорига (Кенгашга) тақдим этиш.

2018 йил 20 феврал

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари,

ўқув ишлари бўйича проректор Б.А. Юлдашев, тиллар кафедраси мудири

17

Чет тили ўқитувчиларнинг тил билиш даражасини ўрганиш (студентларнинг билим даражасини ўрганиш асосида)

Чет тили ўқитувчиларнинг тил билиши даражаси студентларнинг билим даражасини ўрганиш асосида (мулоқот, тестлар, рейтинг баҳолаш натижалари, сўровнома) ўрганиш.

2018 йил февраль

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари,

ўқув ишлари бўйича проректор Б.А. Юлдашев, тиллар кафедраси мудири

18

Мутахассислик фанларининг чет тилида ўқитилиши ҳолатини ва унинг СамМИ бўйича салмоғи ва сифатини ўрганиш. Мутахассислик фанларидан дарс берувчи ўқитувчи-мутахассисларни қўллаб-қуватлаш ва рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, уларни СамМИ ректорига (Кенгашга) тақдим этиш.

Тегишли экспертларни (тилни биладиган) жалб қилган ҳолда мутахассислик фанларининг чет тилида ўқитилиши ҳолати ва унинг СамМИ бўйича салмоғи ва сифатини ўрганиш. Мутахассислик фанларидан дарс берувчи ўқитувчи-мутахассисларни қўллаб-қуватлаш ва рағбатлантириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва уларни СамМИ ректорига (Кенгашга) тақдим этиш.

2018 йил 30 март

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари,

ўқув ишлари бўйича проректор Б.А. Юлдашев, тиллар кафедраси мудири

19

СамМИ аттестацияси ва аккредитацияси жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида ички аттестация механизмини ишлаб чиқиш, тегишли маълумотларни таркибий бўлинмалардан олиш ва жамланган маълумотлар  базасини шакллантириш

СамМИ аттестацияси ва аккредитацияси жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида ички аттестация механизмини ишлаб чиқиш, тегишли маълумотларни таркибий бўлинмалардан олиш ва жамланган маълумотлар базасини шакллантириш

2018 йил 20 феврал

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари

20

СамМИнинг таркибий тузилмаларида (факультет, кафедра, бўлим, марказ, академик лицей) педагог ходимларнинг касбий малакаси ҳолатини, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларидаги сифат даражасини аниқлаш мақсадида ички аттестация ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва СамМИ ректорига (Кенгашга) тақдим этиш

СамМИда ички аттестацияни ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш, СамМИ Кенгашида тасдиқлаш, барча таркибий тузилмаларни Кенгаш аъзолари эътиборига етказиш. Ички аттестацияга тайёргарлик ишларини мувофиқлаштириш.

2018 йил 10 март

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари,

ўқув ишлари бўйича проректор Б.А. Юлдашев, илмий ишлар бўйича проректор Ш.А. Юсупов

21

СамМИда таҳсил олаётган иқтидорли студентлар билан олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш. Иқтидорли студентларни илмий фаолиятга, ҳар хил танловлар, ёшлар олимлар илмий-амалий лойиҳалари ва илмий анжуманларда иштирок этишга қизиқтириш ва уларни бу борада кенгроқ жалб қилиш ишларига эътиборни қаратиш. Таклифлар тайёрлаш ва уларни СамМИ ректорига (Кенгашга) тақдим этиш.

Иқтидорли студентлар ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш.

СамМИда таҳсил олаётган иқтидорли студентлар билан олиб борилаётган ишлар ҳолатини тегишли бўлим, факультетлар ва кафедралар кесимида ўрганиш. Ўрганиш натижалари бўйича таклифларни тайёрлаш ва уларни СамМИ ректорига (Кенгашга) тақдим этиш. Белгиланган чора-тадбирлар ижросини назоратга олиш

2018 йил 10 март

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари, илмий ва илмий – педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи

Э.С. Тоиров

22

Бўлимнинг II чорак учун иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

Бўлимнинг II чорак учун иш режасини ишлаб чиқиш, Давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда СамМИ Кенгашида тасдиқлаш.

2018 йил 30 март

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари

23

Бўлимнинг I чорак якуни бўйича иш режасининг бажарилиши ҳақида ҳисобот тайёрлаш, уни СамМИ ректори ва Давлат инспекциясига тақдим этиш

Бўлимнинг I чорак якуни бўйича иш режасининг бажарилиши ҳақида ҳисобот тайёрлаш, уни СамМИ ректори ва  Давлат инспекциясига тақдим этиш.

2018 йил 30 март

Бўлим бошлиғи

З.Б. Курбаниязов, бўлим бош мутахассислари