• Русский
  • O'zbekcha
  • English

Samarqand
Davlat tibbiyot
instituti

Interaktiv xizmatlar

Tug'ilgan Kun Muborak Bo'lsin!



23 IyunМамадиярова Дилфуза Умирзоковна
24 IyunГарифулина Лиля Маратовна
25 IyunИсраилова Сохиба Бурибаевна
26 IyunИсмаилов Азиз Хасанович
27 IyunТухтаев Жамшед Кодирқул ўғли
Саинаев Фаррух Караматович
Каршибаева Улжан Давировна
28 IyunСанакулов Абдулатиф Бурхонович
29 IyunМахмудова Азиза Нугмановна
30 IyunИндиаминов Саид
Мадашева Анажон Газхановна
Насретдинова Махзуна Тахсиновна

Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили




12 июн 2018 йил Кичик мажлислар залида СамДТИ навбатдаги Илмий Кенгаши бўлиб ўтди

Qo'shilgan sana: 12.06.2018

12 июн 2018 йил Кичик мажлислар залида СамДТИ навбатдаги Илмий Кенгаши бўлиб ўтди

Кун тартиби:

1. СамДТИ таълим йўналишлари бўйича 2017/2018 ў.й. битирувчиларини Давлат аттестацияси натижаси:

- даволаш факултети: ЯДА раиси ТТА профессори А.А. Асроров, факултет декани проф. С.И. Индиаминов;

- педиатрия факултети: ЯДА раиси ТошВМОИ профессори Ф.С. Шамсиев, факултет декани проф. Н.М. Шавази;

- тиббий педагогика факултети: ЯДА раиси доцент А.Х. Абдуллаев, факултет декани доц. У.Б. Гаффаров;

- олий ҳамширалик иши факултети: ЯДА раиси ТошПТИ профессори Ш.М. Бакиева, факултет декани проф. Н.Н. Абдуллаева;

- стоматология факултети: ЯДА раиси ТошДСИ профессори Ш.Ю. Абдуллаев, факултет декани С.С. Зайниев.

2. Институтда ижро интизоми ҳақида.

Маърузачи: доц. З.Б. Курбаниязов.

3. СамДТИда ўтказилган 72-Ҳалқаро студентлар ва ёш олимлар конференциясини якунлари.

Маърузачи: доцент Ш.А. Юсупов.

4. Фанлар бўйича студентлар Республика олимпиадасини якунлари.

Маърузачи: профессор Э.С. Тоиров.

5. Ҳал хил масалалар. Танлов.

 

Институт ректори Азамат Мухитдинович Шамсиев Илмий Кенгаш мажлисини очилишида профессорлик дипломини т.ф.д. Мухаммадиев Рахмон Омоновичга, филсафа доктори (PhD) дипломларини Ш. Ўроқовга ва Д. Холмурадовага тантанали равишда топшириб уларга ижодий омадлар тилаб қолди.

Шунингдек Илмий Кенгашда Азамат Мухитдинович тиббиёт доктори дипломларини институтимиз даволаш факултети битирувчилари – Корея Республикасидан таҳсил олган студентларимизга тантанали топширди.

2017/2018 ўқув йили битирувчилари Давлат аттестацияси натижаларини Якуний Давлат аттестацияси раислари ва факултетлар деканлари тақдим қилдилар. Ўз хисоботларида улар СамДТИ битирувчиларининг ЯДА юқори даражада “Ўзбекистон Республикаси олийгоҳлари Якуний Давлат аттестациясини ўтказиш Низоми” ва Ҳалқаро таълим стандартлари талабларига риоя этган ҳолда ташкиллаштирилиб, холислик ва шаффофлик тамойиллари асосида бевосида ДАК раислари ва аъзоларини назорати остида ўтказилди. Мутахассислик бўйича ЯДА саволлари АҚШ ва Европани етакчи Ҳалқаро тест ўтказиш эксперт Марказларини лицензияланган имтиҳонлар тест саволларига мос тузилган. ДАК раислари битирувчиларимизни Якуний Давлат аттестациясига жиддий тайёргарлик кўрганлигини айтиб, айнан шу сабабли улар Давлат аттестациясидан ижобий ўтганлигини таъкидладилар.

Институтда ижро интизоми ҳақида доцент З.Б. Курбаниязов маълумот берди. Маърузачи таъкидлашича, таълим сифатини назорат қилиш инспецияси ходимлари томонидан институт кафедралари ва бўлимлари ходимларининг меҳнат ва ижро интизомини кунлик мониторинги олиб борилмоқда. Қайд қилинган ижро интизомини бузилиш ҳолатлари бўйича ректоратга тақдимномалар киритилмоқда. Шунингдек чиқишда институтда студентлар билимини объектив тарзда баҳолаш учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги ва ҳар бир ўқитувчи студентлар билимининг сифати учун жавобгар эканлиги алоҳида таъкидланди.

Фанлар бўйича студентлар Республика олимпиадасини якунлари ҳақида профессор Э.С. Тоиров маълумот берди. Унинг таъкидлашича, жорий йилда институтимизни 9 нафар студентлари олимпиада ғолиблигини қўлга киритди ва бу республика олийгоҳлари орасида энг юқори натижа ҳисобланади.

Илмий Кенгашда бўлиб ўтган танлов натижасига кўра гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедрасини катта ўқитувчиси лавозимига Ш.Ф. Мажидов ва жисмоний маданият ва спорт кафедрасини катта ўқитувчиси лавозимига Ш.Б. Ахмеджанов сайландилар.

Институт ректори профессор Азамат Мухитдинович Шамсиев сайланганларни илиқ табриклаб уларга ижодий ютуқлар тилади.

Шу билан Илмий Кенгаш ўз ишини якунлади.

Азамат Мухитдинович навбатдаги Илмий Кенгаш ишини очмоқда

Ректор А.М. Шамсиев профессорлик дипломини т.ф.д. Мухаммадиев Рахмон Омоновичга ...

... фалсафа доктори (PhD) дипломларини Ш. Ўроқовга ...

... ва Д. Холмурадовага тантанали равишда топшириб уларга ижодий омадлар тилаб қолди.

Шунингдек, Илмий Кенгашда Азамат Мухитдинович тиббиёт доктори дипломларини институтимиз даволаш факултети битирувчилари – Корея Республикасидан таҳсил олган студентларимизга тантанали топширди.

2017/2018 ўқув йили битирувчилари Давлат аттестацияси натижаларини даволаш факултети декани проф. С.И. Индиаминов ...

… педиатрия факултети декан ўринбосари доц. К.М. Халиков …

олий ҳамширалик иши факултети декани проф. Н.Н. Абдуллаева …

… стоматология факултети декани С.С. Зайниев …

тиббий педагогика факултети декани У.Б. Гаффаров тақдим қилдилар.

Институтда ижро интизоми ҳақида доц. З.Б. Курбаниязов маълумот берди.

Фанлар бўйича студентлар Республика олимпиадасини якунлари ҳақида проф. Э.С. Тоировни маълумоти тингланди.

Илмий Кенгашда бўлиб ўтган танлов натижасига кўра гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедрасини катта ўқитувчиси лавозимига Ш.Ф. Мажидов ...

... жисмоний маданият ва спорт кафедрасини катта ўқитувчиси лавозимига Ш.Б. Ахмеджанов сайландилар.

СамДТИ Ахборот хизмати