Samarqand Davlat tibbiyot instituti
  • Русский
  • O'zbekcha
  • English

Samarqand
Davlat tibbiyot
instituti

Interaktiv xizmatlar

Tug'ilgan Kun Muborak Bo'lsin!


Рахматова Сунбула
17 AvgustАхмедов Юсуфжон Маҳмудович
18 AvgustЭгамова Малика Турсуновна
21 AvgustНормуратов Азиз Нормуратович
22 AvgustЗакирьяева Парвина Одыловна
Рахимова Шафоат Хакимовна
Исмоилова Нодира Абдурахмоновна
23 AvgustФайзуллаева Хилола Бахроновна
26 AvgustЮлдошев Форрух Шокирович
27 AvgustГайбиев Акмалжон Ахмаджонович
Каримова Мавлюда Нематовна
28 AvgustГаниев Фахриддин Истамкулович
Исматов Фаррух Аслиддинович
29 AvgustХамраев Хамза Хамидуллаевич
Назаров Феруз Юсуфович
Мажидов Шерзод Фархадович
30 AvgustАбдуллаева Дилором Насимовна
Клеблеева Гузал Давлатовна
Муртазаева Насиба Комилжоновна

Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили




СамДТИ факультети битирувчиларининг Якуний Давлат аттестацияси

Qo'shilgan sana: 09.06.2018

2017/2018 ўқув йилида стоматология факултетини 134 студент битирди. Стоматология факултети битирувчиларини Якуни Давлат аттестацияси мутахассислик фанлари ва «Ўзбекистон тарихи ва маданияти ва Миллий истиқлол ғояси»дан ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус вазирлигини буйруғи билан стоматология факултети битирувчилари мутахассислик фанларидан Якуний Давлат аттестациясини раиси этиб Тошкент Давлат стоматология институти юз-жағ хирургияси ва травматология кафедрасини мудири профессор Ш.Ю. Абдуллаев, «Ўзбекистон тарихи ва маданияти ва Миллий истиқлол ғояси» фанидан СамДУ “Ўзбекистон тарихи” кафедраси мудири доц. Р.Ш. Холикулов белгиланди.

Мутахассислик фанлари бўйича давлат имтихонлари икки босқичда топширилди: - биринчи босқичда талабалар Шаг 2 КБ лицензияланган интеграция этилган 200 тест масаласи (клиник билимлар); - иккинчи босқичда Шаг 2 КН объектив таркиблашган клиник имтиҳон (клиник кўникмалар). Ушбу босқичда битирувчилар бешта фандан – терапевтик стоматология, ортопедик стоматология, хирургик стоматология, болалар терапевтик стоматологияси, болалар хирургик стоматологияси ва ортодонтиядан алоҳида 50 дан муаммоли масалалар (жами 250 ММ) топширдилар.

ЯДА институт тест Марказини компьютер залларида Давлат имтиҳон комиссиясининг бевосита раҳбарлигида ўтказилди. Якуний аттестация жараёнида талабалар билимини баҳолашда инсон омили таъсирининг йўқлиги комиссия раислари томонидан юқори баҳоланди.

Факултет битирувчилари Якуний Давлат аттестациясига moodle.sammi.uz ва intranet.sammi.uz электрон таълим тизимлари орқали тайёргарлик қилишлари учун барча имкониятлар яратилди. СамДТИда яратилган электрон таълим тизими ЯДАни замонавий Европа ва Жаҳон стандартлари даражасида ўтказишга асос бўлди. 

Якуний Давлат аттестация раиси проф. Ш.Ю.Абдуллаевни институт проректори доц. Б.А.Юлдашев билан учрашуви

Стоматология факултети битирувчиларининг мутахассислик фанлари бўйича Якуний Давлат аттестацияси - Тошкент Давлат стоматология институти юз-жағ хирургияси ва травматология кафедрасини мудири профессор Ш.Ю. Абдуллаев раислигида ўтказилди

Стоматология факултетини битирувчилари Якуний Давлат аттестациясини институт тест Марказининг компьютер залларида бевосита Якуний Давлат аттестация раислари назорати остида топширилди

“Ўзбекистон тарихи ва маданияти ва Миллий истиқлол ғояси” фанидан ЯДА комиссия раиси доц. Р.Ш. Холикулов раҳбарлигида ўтказилди

Стоматология факултети битирувчилари раис проф. Ш.Ю. Абдуллаев ва ЯДА комиссия аъзолари билан

СамДТИ Ахборот хизмати