2018/2019 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Qo'shilgan sana: 18.06.2018
Республика иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, бакалавр ва магистрларни тайёрлашда иш берувчиларнинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда сон ва таълим йўналишлари уйғунлигига эришиш, олий таълим муассасалари битирувчилари меҳнатидан тармоқ, ҳудудий ва мақсадли лойиҳалар портфелларини инобатга олган ҳолда фойдаланишни яхшилаш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 июндаги «Республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларини шакллантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2360-сонли қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва иш берувчиларнинг олий таълим муассасалари битирувчиларига бўлган талаби параметрларининг баланс ҳисоб-китоби ишлаб чиқилди;
1-иловага* мувофиқ бакалаврлар учун 69 200 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича — 17 654 нафар ва тўлов-контракт асосида — 51 546 нафар;
2-иловага* мувофиқ магистрлар учун 5 903 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича — 1 552 нафар ва тўлов-контракт асосида — 4 351нафар;
3-иловага* мувофиқ махсус сиртқи бўлимларда бакалаврлар учун 11 765 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича — 15 нафар ва тўлов-контракт асосида — 11 750 нафар этиб белгилансин.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3702-сонли қарори билан;
Самарқанд ветеринария медицинаси институти учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги «Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3703-сонли қарори билан;
Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали ва Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги «Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3704-сонли қарорибилан;
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги «Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3737-сонли қарори билан тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018/2019 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртмаларига биноан юқори малакали тиббиёт кадрларига ўткир талаб мавжуд бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул бўйича квоталарни Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт олий таълим муассасаларига давлат грантлари асосида бакалавриат йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашнинг умумий белгиланган параметрлари доирасида ажратиш бўйича таклифи 4-иловага* мувофиқ қабул қилинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) таркиби 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 5 иловалар рус тили матинда берилган.
Ушбу банд ижросининг назорати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3151-сонли қароригамувофиқ олий таълим муассасалари бириктирилган Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юклатилсин.