• Русский
  • O'zbekcha
  • English

Samarqand
Davlat Meditsina
instituti

Interaktiv xizmatlar

Tug'ilgan Kun Muborak Bo'lsin!




Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили



Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Марказий Кенгашининг
2017 йил “_
__” _________ даги
__
_______ва _________-сон қарорига
1-илова

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги
бошланғич ташкилотлари тўғрисида

НИЗОМ

 

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари фаолиятини тартибга солади.

2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилоти (кейинги ўринларда бошланғич ташкилот деб юритилади) Иттифоқнинг мақсад-вазифаларини олий таълим муассасаси миқёсида амалга оширадиган, таълим муассасаларидаги талабалар ва ёш ўқитувчиларни ўз атрофида бирлаштирадиган, уларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган энг қуйи тузилма ҳисобланади.

3. Бошланғич ташкилот олий таълим муассасасининг Ёшлар иттифоқи мақсад-вазифаларига хайрихоҳ бўлган камида беш нафар ёшларининг ташаббуси билан тузилади ҳамда Иттифоқнинг маҳаллий кенгашлари томонидан рўйхатга олинади.

4. Бошланғич ташкилотлар олий таълим муассасаларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини амалга оширади.

5. Олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлар ўзлари жойлашган ҳудуддаги Иттифоқнинг маҳаллий кенгашларига бирлашади.

6. Бошланғич ташкилотлар ёшлар етакчиси ва етакчилар кенгаши аъзолари фаолият йўналиши, қизиқиши ҳамда ёшларнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, Иттифоқнинг маҳаллий ва ҳудудий кенгашлари қошида ўз ташкилотлари (уюшмалар, марказлар, клублар, тўгараклар ва бошқалар)ни тузиш ташаббусини билдириши ёки мавжуд ташкилотларга ихтиёрий қўшилиши мумкин.

7. Бошланғич ташкилотлар фаолияти Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тегишли маҳаллий кенгашлари ҳамда олий таълим муассасаси томонидан мувофиқлаштириб борилади.

8. Бошланғич ташкилот ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Устави, олий таълим муассасаси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.

II. Бошланғич ташкилотнинг мақсад ва вазифалари

9. Бошланғич ташкилотнинг асосий мақсади таълим муассасаларида ёшларнинг таълим-тарбия олиши учун муносиб шароит яратиб беришга кўмаклашиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳар томонлама баркамол шахслар бўлиб етишига муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

10. Бошланғич ташкилот ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўяди:

ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига миллий истиқлол ғояси, миллий қадриятлар, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва оилавий қадриятларни чуқур сингдириш;

- ёшларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгиланган фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини англатиш, уларга мамлакатда амалга оширилаётган демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш;

- олий таълим муассасаси ёшларининг муаммолари, таълим сифати, фанларни ўзлаштириш даражаси, давомати, дарсликлар ва кутубхонадан фойдаланиш даражасини ўрганиб бориш, ёшлар мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этишда кўмаклашиш;

            - ёшларнинг чуқур билим олиши, чет тилларини ўрганиши ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини пухта эгаллаши ҳамда уларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

- истеъдодли ёшларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган ишларни амалга ошириш, интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашадиган клуб ва тўгараклар фаолиятини ташкил этиш;

- имконияти чекланган ҳамда махсус эҳтиёжли ёшларнинг инклюзив таълим олиши учун қулай шароит яратишга қаратилган ишларни қўллаб-қувватлаш;

- нотинч оила фарзандлари, тарбияси оғир ва носоғлом муҳитга тушиб қолган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашуви ҳамда дарсларни мунтазам қолдириб келаётган талабаларни таълим жараёнига қайтариш, қизлар ўртасида эрта никоҳларнинг олдини олиш бўйича тизимли ишлар олиб бориш;

- ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий-тарбиявий ишларни амалга ошириш;

- ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг китобга бўлган муҳаббатини ошириш ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш;

- ёшларда “оммавий маданият” ниқоби остидаги зарарли иллатлар, ахборот хуружлари, диний ақидапарастлик, миссионерлик ва экстремистик ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш;

- олий таълим муассасаси ёшлари ўртасида ёшлар туризмини ривожлантириш, уларнинг ўзлари яшаётган ҳудуддаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар, музейлар, театрлар, мустақиллик даврида барпо этилган иншоотларга ташрифини уюштириш;

- ёшлар, айниқса, қиз болалар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ва турли спорт мусобақаларида иштирок этиши учун зарур шароитларни яратиб бериш;

- ёшларга тиббий маданият, хусусан, касалликлардан ҳимояланиш йўлларини кенг тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш;

- ёшлар ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни тарғиб қилиш орқали уларда экологик маданиятни юксалтириш, экологик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш.

III. Бошланғич ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

11. Бошланғич ташкилотнинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

- олий таълим муассасаси ёшларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ўқув, тарбия ва бошқа жараёнларда иштирок этиш, масъул ходимлар ва ўқитувчилардан зарур маълумотларни олиш ҳамда назорат қилиш;

- олий таълим муассасасидаги дарслар сифати, ўқитувчилар савияси ва талабалар билан муносабати, шунингдек, кутубхона, спорт объектлари фаолиятини ўрганиш, рейдлар, ижтимоий сўровлар ўтказиш;

- олий таълим муассасасидаги шароитлардан тўла фойдаланиш, ёшлар иштирокида тўгараклар, клублар ташкил этиш, иш режадаги чора-тадбирларнинг олий таълим муассасаси томонидан молиялаштирилишини талаб этиш;

- олий таълим муассасаси ёшларининг муаммолари, таклиф-ташаббуслари юзасидан олий таълим муассасаси ректори ва юқори ташкилотларга таклифлар киритиш;

- низомда белгиланган тартибда олий таълим муассасасида қўшимча тузилмаларини ташкил этиш;

- фаолиятига доир маълумотларни тарқатиш ва тарғиб этиш.

Бошланғич ташкилот тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланиши мумкин.

12. Бошланғич ташкилотнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ёшлар иттифоқи ҳамда олий таълим муассасаси томонидан қабул қилинган нормматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида фаолият юритиш, уларда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилиш;

- Ёшлар иттифоқининг маҳаллий, ҳудудий ва республика кенгашлари, олий таълим муассасаси кенгаши ҳамда раҳбариятининг тегишли топшириқлари ва кўрсатмаларини бажариш;

- Ёшлар иттифоқининг маҳаллий кенгаши ҳамда олий таълим муассасаси раҳбарига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботларни ўрнатилган тартибда тақдим этиб бориш;

- бошланғич ташкилот учун ажратилган хоналар, моддий-техник воситалар ва маблағлардан тўғри фойдаланиш;

олий таълим муассасасининг ўқув, тарбия ва бошқа ишларига кўмаклашиш.

IV. Бошланғич ташкилотнинг ташкилий тузилиши

13. Бошланғич ташкилотнинг ташкилий тузилмасига қуйидагилар киради:

- ёшлар етакчиси сайлови;

- умумий йиғилиш;

- ёшлар кенгаши (ёшлар етакчиси, ёшлар кенгаши етакчилари);

факультет ёшлар кенгаши;

- гуруҳ етакчиси;

- талабалар турар жойи, меҳнат жамоасидаги етакчи;

бошланғич ташкилот қошидаги тузилмалар (тўгараклар, клублар ва бошқалар).

14. Ёшлар етакчисининг сайлови ҳар ўқув йили боши (сентябрь ойи)да ўтказилади.

15. Умумий йиғилиш фаолияти тартиби:

- Иттифоқ бошланғич ташкилотларнинг раҳбар органи ҳисобланади;

- умумий йиғилиш ҳар чоракда бир марта ўтказилади;

- умумий йиғилишда ёшлар кенгаши, факультет кенгаши, гуруҳ етакчилари ва Иттифоқ аъзолари иштирок этади.

16. Ёшлар кенгашининг фаолияти тартиби:

- ёшлар кенгаши ижрочи орган бўлиб, бошланғич ташкилот мақсад-вазифалари ва режаларининг тўлиқ бажарилишини таъминлайди;

- ёшлар кенгаши таркиби ёшлар етакчиси сайлангандан кейин ўтказиладиган дастлабки умумий йиғилишда ёшлар етакчиси томонидан эълн қилинади;

- ёшлар кенгаши фаолиятига ёшлар етакчиси раҳбарлик қилади.

17. Ёшлар кенгашини шакллантириш тартиби:

- Ёшлар кенгаши Ёшлар иттифоқининг ўзини ўзи бошқарувчи органи ҳисобланади;

- ёшлар кенгаши факультет, олий таълим муассасаси, ҳудудий ва республика миқёсида сайланади ҳамда фаолият олиб боради;

етакчи ўз йўналиши бўйича олий таълим муассасаси, ҳудудий ҳамда республика ёшлар кенгашига фақат бир йўналишда етакчилик қилиш ҳуқуқига эга бўлади;

- гуруҳларда фақат 1 (бир) нафар ёшлар етакчиси фаолият юритади.

18. Ёшлар кенгаши аъзолари муассиснинг Ижроия қўмитаси қарори билан тасдиқланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

19. Ёшлар етакчиси лавозимига кўрилаётган номзодлар:

35 (ўттиз беш) ёшдан ошмаган, ёшлар билан ишлаш амалиётига эга;

- етакчилик қобилияти, нотиқлик маҳорати, ташаббускорлик ва фидойилик хусусиятларига;

- бошқарув қобилияти, ташкилотчилик, жамоат билан ишлаш ва иш юритиш бўйича билим-кўникма ҳамда муайян иш тажрибасига;

- замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан ишлаш бўйича малакага;

- ёшлар тарбиясига салбий таъсир қилувчи бузғунчи ғоя ва мафкуралар, маънавий таҳдидлар, зарарли иллатлар ҳақида етарли тасаввурга;

- мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга оид давлат сиёсати ва таълим-тарбия жараёнига доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ёшлар иттифоқи фаолият тартиби тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиши лозим.

20. Ёшлар етакчисининг фаолияти тартиби:

- ёшлар етакчиси бошланғич ташкилот фаолиятининг самарали ташкил этилишини мувофиқлаштиради, факультет ёшлар кенгашлари ва гуруҳ ёшлар етакчилари фаолиятига раҳбарлик қилади, тизимдаги барча етакчилар фаолиятига услубий кўмак кўрсатади, аъзоларнинг таклиф-ташаббусларини қўллаб-қувватлайди;

- ёшлар етакчиси Ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти фаолиятига раҳбарлик қилади;

- олий таълим муассасаси ёшларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади;

- ёшлар масалаларига оид давлат қарорлари ва дастурлари ижросини таъминлайди;

бошланғич ташкилот фаолиятини ташкил этади ва унинг номидан иш юритади;

- бошланғич ташкилот таркибидаги тўгараклар, клублар ва бошқа тузилмалар ишини бошқаради;

- юқори ташкилотлар ва олий таълим муассасаси раҳбарига бошланғич ташкилот фаолияти юзасидан сўралган маълумот, ахборот ва ҳисоботларни тақдим этиб боради;

бошланғич ташкилот учун белгиланган номенклатура асосида иш юритади, юқори ташкилотлар раҳбарлари ва олий таълим муассасаси ректори топшириқларининг бажарилишини таъминлайди;

бошланғич ташкилот учун ажратилган хона, моддий-техник воситалар ва маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлайди.

21. Ёшлар етакчиси олий таълими муассасасининг барча Кенгашлари ва ёшлар масаласига оид бошқа комиссияларга аъзо сифатида киритилади.

22. Ёшлар етакчиси Иттифоқнинг маҳаллий кенгаши ва олий таълим муассасаси ректорига тўғридан-тўғри бўйсунади.

23. Бошланғич ташкилот фаолиятини ташкил этиш учун гуруҳлар, талабалар турар жойлари ва меҳнат жамоасида ёшлар етакчиси фаолият юритади.

24. Бошланғич ташкилот тизимида ёшларнинг қизиқиши ва таклиф-истакларидан келиб чиқиб, турли тўгараклар ва тузилмалар ташкил этилиши мумкин.

23. Бошланғич ташкилот қошидаги тузилма (тўгарак, клуб ва бошқа)га координаторлар сайланади.

24. Бошланғич ташкилот қошидаги тузилмалар (тўгарак, клуб ва бошқа)га олий таълим муассасасининг тегишли мутахассислик бўйича ўқитувчи-педагоглари жалб этилади ҳамда уларнинг фаолияти ёшлар етакчиси томонидан мувофиқлаштирилади.

V. Ёшлар етакчисини сайлаш

25. Ёшлар етакчиси сайлови олий таълим муассасалари талабалари, ёш ходимларининг умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида овоз бериш йўли билан амалга оширилади.

26. Ёшлар етакчиси олий таълим муассасасининг талабалари ва ёш профессор-ўқитувчилари орасидан сайланади.

27. Ёшлар етакчиси лавозимига номзод ҳужжатларини ҳар ўқув йилининг 10 сентябрь кунига қадар олий таълим муассасаси раҳбариятига тақдим этади.

28. Номзодларга сайловолди ташвиқотни олиб бориш учун 10 кун (ўн кун) муддат (11 сентябрдан 20 сентябргача) берилади. Номзодлар бу вақт оралиғида сайловчиларни ўз дастурлари билан таништиради.

29. Ёшлар етакчиси сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш очиқ ва ошкора тарзда амалга оширилади.

30. Сайловолди ташвиқоти сайлов кунидан бир кун олидн тўхтатилади.

31. Сайловлар 22 ёки 23 сентябрь куни соат 8:00 дан соат 18:00 гача ўтказилади.

32. Сайловда сайловчиларнинг нисбатан кўп овозини тўплаган номзод ёшлар етакчиси этиб сайланган ҳисобланади.

33. Сайловчиларнинг 33 (ўттиз уч) фоизидан ками қатнашган сайлов ўтмаган деб топилади.

34. Ёшлар етакчиси сайлови ўтмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, шунингдек, агар ёшлар етакчиси сайловида битта номзод иштирок этган бўлса ва у зарур миқдорда овоз тўплай олмаган бўлса, такрорий сайлов ўтказилади. Такрорий сайлов ушбу Низомда асосий сайловни ўтказиш учун белгиланган тартибда ҳамда ундаги шартларга риоя этилган ҳолда ўтказилади.

Такрорий сайлов асосий сайлов ўтказилганидан кейин 10 (ўн кун) кун ичида ўтказилади.

35. Оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганини ёритиб бориши мумкин.

36. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, сайлов куни овоз бериш жойларида ва овозларни ҳисоблаш жараёнида матбуот, телевидение ва радио вакиллари қатнашиш ҳуқуқига эга.

37. Ёшлар етакчиси сайлови якунлари тўғрисидаги ахборот сайлов кунидан кечиктирмай эълон қилинади.

 

VI. Бошланғич ташкилот фаолиятини моддий қўллаб-қувватлаш

38. Олий таълим муассасаси томонидан бошланғич ташкилот алоҳида хона, иш столи ва стуллар, жавонлар, компьютер жамланмаси, принтер, проектор, экран, рақамли фотоаппарат, флипчарт ҳамда зарурий девонхона моллари билан таъминланади.

39. Бошланғич ташкилотнинг иш режасида белгиланган чора-тадбирлар олий таълим муассасасининг иш режасига киритилади.

40. Бошланғич ташкилот фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, услубий қўлланмалар ва тарқатма материаллар билан Ёшлар иттифоқи томонидан таъминланади.

VII. Бошланғич ташкилот фаолиятини тўхтатиш

41. Бошланғич ташкилот фаолиятини тўхтатишга асосли сабаблар бўлса унинг фаолияти умумий йиғилиш қарори билан ўрнатилган тартида тугатилади.

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг

олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли фармони ва “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги ёшлар манфаатларининг ҳақиқий ҳимоячиси бўлишига эришиш, таълим сифатини оширишга доир жараёнларни ўрганиш ҳамда муассасада жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қарор қилади:

1. Республикадаги барча олий таълим муассасаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларини тузиш бўйича ёшлар томонидан билдирилган ташаббуслар Иттифоқнинг маҳаллий кенгашлари ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарлари томонидан тўла қўллаб-қувватлангани инобатга олинсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари тўғрисидаги низоми 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ёшлар етакчисига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қилиш, тузилма номидан иш юритиш ва мажбуриятлари бўйича жавобгарлик юклатилсин.

4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари учун олий таълим муассасаси биносидан камида 2 та хона ажратиш ҳамда зарурий моддий-техник база билан таъминлаш (Ёшлар иттифоқининг Кенгаш йиғилишлари ва бошқа тадбирлари “Маънавият хонаси”да ўтказилади);

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти қошидаги тўгарак ва клублар фаолият юритиши учун алоҳида хона ажратиш ва зарур шароит яратиб бериш;